Умумий ишлаб чиқаришни бошқариш тизимининг асосий вазифаси-бу яхши шароитда парваришланган, ҳаётининг 17 ҳафтасида, самарадорликка тайёр бўлган ёшларни етиштиришдир. Қуйидаги ҳолларда гала мақбул ҳ исобланади: ёшларнинг ўртача тирик вазни 1340 г тирик вазнда паррандалар бир хиллиги - камида 85% соғлом ва фаол парранда антителалар даражасининг нисбий сифатидан аниқланган касалликларга бўлган юқори чидамлилик /p>
Қушларни жойлаштиришдан олдин, қушхона ва ундаги жиҳозларни аввалги галадан қолган барча турдаги чиқинди ва ахлатлардан тўлиқ тозалаш ва уни юқори босимли гидрошланг қурилмаси ёрдамида ювиш лозим. Ахлатни очиқ, шамол ўтмайдиган, қушхонага 300 м дан кам масофада жойлашган жойларда сақлаш мумкин емас. Қушхонани паррандаларни қабул қилиш учун тайёрлаш, шунингдек, ёввойи қушларни, кемирувчиларни ва бошқа зараркунандаларни йўқотиш ва йўқ қилишни ўз ичига олади. Зарур бўлганда, ускуналар таъмирланиб, ем-хашак, ичимлик ва озиқлантирувчи тизимларни тозалаш ва дезинфексия қилиш мажбурий тартибда амалга оширилади. Қушхонани дезинфекциялаш ва тозалаш вақтидан бошлаб қушларнинг янги партиясини жойлагунга қадар камида 10-12 кун ўтиши лозим.
Изоляция ва қушларни кўпайтириш ҳудудига кириш чекловлари, парранда касалликларининг олдини олишга ёрдам берадиган энг муҳим омилдир. "Ҳамма жой бўш - ҳамма жой банд" тизими ҳар қандай касаллик авж олган тақдирда паррандачилик уйларининг тозалиги ва изоляция тартибини назорат қилишнинг асосий воситаси сифатида тавсия етилади. Парваришлаш майдони ва ишлаб чиқариш майдони ўртасида техник ходимлар ва бошқаларнинг ҳаракатланишини олдини олиш лозм. Қушхоналарни ёввойи қушлар, кемирувчилар ва бошқа ёввойи ҳайвонларнинг киришидан ҳимоя қилиш жуда муҳимдир, чунки улар турли хил инфекциялар ва паразитларнинг патогенларини ташувчиси ҳисобланадилар. Вояга етган товуқлар ва ёш жўжалар парвариш қилинадиган қушхоналар бир-биридан камида 100 м масофада жойлашган бўлиши керак. Битта қушхонага тайинланган техник ходимлар, бошқа қушхонага ўтмасликлари ва қушхоналар ўртасида юрмасликлари лозим.
Тегишли намлик даражасини сақлаш ёш насилнинг муваффақиятли етиштиришнинг муҳим шартидир. Нисбий намлик даражаси 60% дан 70% гача сақланиши лозим (психрометр ёрдамида ўлчанади). Қоида тариқасида, стандарт намликни сақлаш 6 ҳафтадан катта қушлар учун муаммо туғдирмайди – бунга қушларнинг ёшига қараб ҳаво ҳароратини 36 °С дан 18 - 20 °С гача тушириш орқали осонликча еришиш мумкин. Бундан ташқари, катта ёшдаги қушлар нафас олаётганда кўпроқ намликни чиқарадилар.
Жўжаларнинг олиб келишдан олдинги тайёргарлик тадбирлари: 1. Жўжаларни қушхонага жойлаштиришдан олдин, унинг тавсия етилган ҳаво ҳароратини бир текисда ушлаб туришига ишонч ҳосил қилинг. 2. Чироқнинг интенсивлигини созлаш учун ёруғлик тизими созламаларини ва реостатларни текширинг. 3. Автоматик озиқлантириш ва суғориш тизимларининг тайёрлиги ва тизимнинг озуқа ва сув тақсимотини бир хилдалигини текширинг. 4. Нипеллар ва сув идишларини тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилинг; жўжалар учун уларнинг узлуксиз ишлаши ва етарлилигини таъминлаш учун уларнинг баландлигини созланг. 5. Жўжаларнинг аниқ келиш вақтини, уларнинг сони ва ҳолатини инкубатория билан мувофиқлаштиринг.
Баъзи ишлаб чиқарувчилар сувга електролитлар қўшилиши, жўжаларнинг ҳолатини яхшилашини аниқлашди. Бу малакали, паррандачиликнинг маҳаллий шароитлари билан яхши таниш бўлган вет. шифокор билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Жўжалардан келаётган ноқулайлик сигналларига еътиборли бўлинг. Бундай ҳолларда тезда чора кўриш лозим: жўжаларнинг сустлиги ва ҳаракатсизлиги, ҳаво ҳарорати жуда юқори еканлигидан дарак беради; баланд чийиллаш (паст ҳаво ҳарорати ёки очлик белгиси); жўжаларнинг ғужанак бўлиб олиши (жуда паст ҳаво ҳарорати ёки елвизакдан дарак беради); ёпишқоқ аҳлат чиқиши (жуда иссиқ ёки совуқ хона ҳароратидан дарак беради).
Жўжаларни етарли миқдорда тоза, шаффоф ва салқин сув билан таъминлаш лозим. Бу яхши старт учун жуда муҳимдир. Ҳеч қандай ҳолатларда сув ичишни чеклаш керак емас. 1-жадвалда кўрсатилганидек, атроф-муҳит ҳарорати ошгани сари сув сарфи ортиб боради. Агар жўжаларга етарли миқдорда сув берилмаса, ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари, шунингдек уларнинг соғлиғи ёмонлашади.
Жўжалар учун энг мақбул озуқа сифатида, гомоген комбикормлар аралашмаси саналади. Агар аралашмани тайёрлаш имконияти бўлмаса, оптимал бўлмаган озуқа аралашмасидан кўра ушоқлардан фойдаланиш яхшироқдир.
Қушхоналарга келишдан олдин бир кунлик жўжалар инкубаторияда интенсив ишлов берилган, чарчаган, кўпинча узоқ масофадан, етказиб келинган ҳолда топширилади. Қоида тариқасида, олиб келингандан сўнг кейинги дастлабки икки-уч кун ичида бир кунлик жўжалар етарлича озуқа ва сув истеъмол қилиши учун 24 соатлик ёруғлик остида сақланади. Аммо амалда баъзи жўжалар келганидан кейин ухлашни давом еттираётгани, бошқалари еса озиқ-овқат ва сув излаётгани сезилди. Айниқса, бу даврда паррандачига хатти-ҳаракатларини ва уларнинг ҳолатини баҳолаш қийин кечади.Айниқса, ушбу давр учун жўжаларнинг хатти-ҳаракатларини синхронлаштириш учун кунни дам олиш ва фаол босқичларга ажратувчи ёруғлик тартиби ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди.Бундай ёруғлик тартиби галанинг соғлиғини аниқлашга имкон беради ва қушларни сув излашга ва гуруҳларда овқатланишга ундайди.Шунинг учун, H&N International экспертлари жўжаларни қушхонага олиб келингандан сўнг дарҳол қушни тинчлантиришга имкон беришни тавсия қиладилар ва кейин эса қуйидаги ёруғлик тартибини киритишни тавсия қиладилар: 4 соат ёруғлик, 2 соат қоронғилик.
По другим дополнительным вопросам: +998(78)555-11-00